JAMIYAT USTAVI
|
Хоразм вилояти Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 由花拉子模州乌尔根奇市国家服务中心 2025 йил ____ _____да № _____ сон реестррақами билан 于2025年____月____日,按照编号为第____号的注册号 “РЎЙХАТГА ОЛИНГАН” “已登记”
|
“ТАСДИҚЛАНГАН” “УРГАНЧ ЭКСКАВАТОР” АЖ акциядорларининг 2025 йил 30 майдаги навбатдан ташкари умумий йиғилиши томонидан “已批准” 经“乌尔根奇挖掘机”股份公司股东于2025年5月30日召开的临时股东大会批准 |
“URGANCH EKSKAVATOR” Mas’uliyati cheklangan jamiyati
USTAVI
yangi tahrirda
《“乌尔根奇挖掘机”有限责任公司章程(新版本)》
URGANCH EKSKAVATOR有限责任公司章程(新修订)
Урганч шаҳар – 2025 йил
- УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
一、总则
1.1. “Урганч экскаватор” Масъулияти чекланган Жамиятининг (бундан буён матнда «Жамият» деб юритилади) мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган Жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.
1.1. “乌尔根奇挖掘机”有限责任公司(以下简称“公司”)的本章程是根据乌兹别克斯坦共和国《有限责任公司法》和其他法律文件制定的。
1.2. Жамиятнинг Таъсисчилари :
1.2. 公司的创始人:
O’zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi;
乌兹别克斯坦共和国国家资产管理局;
XCMG (HK) INTERNATIONAL CORPORATION DEVELOPMENT COMPANY LIMITED.
徐工(香港)国际工程发展有限公司。
1.3. Жамиятнинг тўлиқ расмий номи:
1.3. 公司的全称:
Давлат тилида «URGANCH EKSKAVATOR» Mas’uliyati cheklangan jamiyati, қисқача номланиши «URGANCH EKSKAVATOR» MCHJ;
乌兹别克语名称为“URGANCH EKSKAVATOR”有限责任公司,简称“URGANCH EKSKAVATOR”有限公司;
Рус тилида общество с ограниченной ответственностью «URGANCH EKSKAVATOR», краткое наименование ООО «URGANCH EKSKAVATOR».
俄语名称为“URGANCH EKSKAVATOR”有限责任公司,简称“URGANCH EKSKAVATOR”有限公司。
1.4. Жамиятнинг жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Саноатчилар кўчаси 1А уй, почта индекси 220100.
1.4 公司的地址:乌兹别克斯坦共和国,花拉子模州,乌尔根奇市,工业街1号,邮政编码220100。
1.5. Жамиятнинг электрон почта манзили: uez@mail.ru.
1.5 公司的电子邮箱地址:uez@mail.ru。
1.6. Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.uez-jsc.uz.
1.6 公司的官方网站:www.uez-jsc.uz。
1.7. Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилади.
1.7 公司为无限期设立。
- ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ
二、公司的法律地位
2.1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан юридик шахс ҳисобланади. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади. Жамият “Урганч экскаватор” АЖнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2.1 公司根据乌兹别克斯坦共和国法律文件被认定为法人。公司在国家登记后获得法人资格。公司是“URGANCH EKSKAVATOR”股份公司的全部权利和义务的法律继承人。
2.2. Жамият ўз фаолиятини мазкур Устав ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ва таъсис хужжатларига асосан амалга оширади.
2.2 公司根据本章程和乌兹别克斯坦共和国的法律及成立文件开展业务。
2.3. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва Жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
2.3 公司根据乌兹别克斯坦共和国法律承担责任。公司的成员不对公司的债务负责,仅以其出资额对公司经营产生的损失承担责任。
Жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари Жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
未足额出资的成员对公司的债务,按其未缴出资额承担连带责任。
2.4. Жамият ўзининг фирма номи билан штамп ва бланкаларга, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўз эмблемасига, товар белгисига эга бўлишга ҳақли.
2.4 公司有权拥有自己的公司名称、印章和信纸,以及依法注册的徽标和商标。
2.5. Жамият ўз эгалигида мустақил балансда ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга, ўз номидан ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
2.5 公司拥有独立资产,单独建立资产负债表,可以以自己名义享有权利和承担义务,并能作为原告或被告参加诉讼。
III. ЖАМИЯТНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
- 公司分支机构和代表处
3.1. 公司有权根据乌兹别克斯坦共和国法律法规的要求,设立代表处、分公司及其他独立单位。
3.1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ваколатхоналар ва филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар тузишга ҳақли.
- ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
4.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад турли хил тижорат хизматларини кўрсатиш натижада таъсисчилар манфаатлари учун фойда олиш.
Жамият ўз мақсадларига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади :
- болт ва гайкалар, шнурлар, винтлар ва бошқа ишлаб чиқаришга мўлжалланган метал буюмлар ишлаб чиқариш;
- темир панжара, пилла поя тутқичлари темир эшик, айвон (навес) ва хакозалари шлаб чиқариш;
- қурилиш учун метал буюмлар ишлаб чиқариш;
- қишлоқ хўжалиги техникаларига сервис хизмати кўрсатиш ва уларни таъмирлаш;
- халқ истъемоли молларинииг барча турларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
- савдо уйларини, марказларни, дўконларни очиш ва тижорат воситачилик ва савдо сотиқ фаолиятини амалга ошириш;
- темир йўл техникаларига эхтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва эхтиёт қисмларини қайла таъмирлаш;
- хайрия тадбирларини ўтказиш, хайрия мақсадлари учун маблағлар ўтказиш;
- техникавий мақсадли асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва сотиш;
- қурилиш ва мелиорация машиналарини, экскаваторлар, шунингдек, земснарядларни ишлаб чиқаради ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш ишларини бажаради;
- барча турдаги мураккаб техникаларни (автомобилларни), уларнинг агрегатларини бошқа ишлаб-чиқариш ускуналарини капитал ва жорий таъмирлаш, уларнинг қисмларини ишлаб-чиқариш, техник сервис хизмати кўрсатиш ва сақлаш, таъмирлаш фонди ташкил қилиш;
- эҳтиёт қисмларни, асбоб-ускуналарни, саноат ва қишлоқ хўжалик махсулотларини, қурилиш материалларини, халқ истеъмоли молларини ва бошқа товарларни сотиб олиш, чакана ва улгуржи савдо қилиш;
- республика худудида ва халқаро йўналишларда автотранспорт билан юк ташиш ва бошқа ишларни бажариш;
- балансида мавжуд автотранспорт воситаларини шартнома асосида ижарага ёки хизмат кўрсатишга бериш;
- ахолига жисмоний ва юридик шахсларга пуллик хизмат кўрсатиш;
- асосий фаолиятини иқтисодий таъминлаш ва ишлаб чиқаришни кучайтириш мақсадида Жамият фаолиятига мос кичик корхона ва қўшма комоналар таъсис этиш, ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиб, чорвачилик ҳамда дехқончилик махсулотлари етиштиради ва уларни меҳнат жамоасига арзон нархда, ортикчасини эса жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида сотиш;
- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари.
- 公司设立目的及经营活动种类
4.1. 公司设立的主要目的是通过提供各种商业服务,为创始人谋取利益和盈利。
为实现其目标,公司可从事以下活动和服务类型:
- 生产用于工业的金属制品,如螺栓、螺母、绳索、螺钉等;
- 生产铁栅栏、楼梯扶手、铁门、凉棚等;
- 生产建筑用金属构件;
- 为农业机械提供服务和维修;
- 生产和销售各种消费品;
- 开设商场、购物中心、商店并开展商业中介和贸易活动;
- 生产铁路技术设备的备件及维修;
- 举办慈善活动,为慈善目的提供资金;
- 购销专用技术设备;
- 生产建筑和水利机械、挖掘机及疏浚设备,并进行大修和日常维修;
- 对各种复杂技术设备(包括汽车)及其部件、其他生产设备进行大修和日常维护,生产零部件、提供技术服务、储存设备并设立维修基金;
- 购销零配件、设备、工业及农业产品、建筑材料、消费品及其他商品,进行零售和批发;
- 在国内和国际路线提供货运及其他服务;
- 将其资产中的运输工具根据合同出租或提供服务;
- 向居民、自然人和法人提供有偿服务;
- 为保障主要业务的经济支持和加强生产,公司可设立与其业务相适应的小型企业和合资企业,组织辅助性农业单位,种植牲畜和农产品,并以低价供应给员工,剩余部分则按合同销售给其他自然人和法人;
- 从事法律未禁止的其他任何类型的活动。
4.2. Амалга оширилиши учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият тегишли махсус рухсатнома (лицензия) олинганидан кейингина амалга оширилади.
4.2. 对于需要特别许可(执照)方可开展的活动,公司应在取得相关许可后方可实施。
- ТАЪСИСЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
V.创始人的权利与义务
5.1. Жамият таъсисчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
- Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
- қонун ҳужжатларида ва Жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
- фойдани тақсимлашда ва унинг тегишли қисмини олишда иштирок этиш;
- Жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида ва Жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур Жамиятнинг бир ёки бир неча таъсисчисига ёхуд учинчи шахсларга сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;
- Жамият бошқа таъсисчиларининг розилигидан қатъий назар қонун ҳужжатларида ва Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда Жамият таъсисчилари таркибидан чиқиш;
- Жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш;
- жами улушлари Жамият устав фондининг камида ўн фоизини ташкил этадиган Жамият таъсисчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан Жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган таъсисчини Жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар;
- Жамият таъсисчилари Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
5.1. 公司的创始人有权:
- 按照公司章程所规定的程序参与公司管理;
- 依照法律和公司章程的规定获取公司经营活动的信息,并查阅公司的会计账簿和其他文件;
- 参与公司利润分配并获取相应份额;
- 按照法律和公司章程的规定,将其在公司注册资本中的全部或部分股份出售或以其他方式转让给公司其他创始人或第三方;
- 无需其他创始人同意,在法律和公司章程规定的程序下,随时退出公司创始人组成;
- 在公司清算后,清偿债务后有权获得公司剩余财产的一部分或其等值;
- 公司创始人中拥有公司注册资本不少于10%份额的,可以依法向法院请求将严重违反义务或以其行为/不作为妨碍公司正常运营或严重影响公司活动的创始人从公司中除名;
- 公司创始人还可享有公司章程中规定的其他权利。
5.2. Жамият таъсисчиларининг мажбуриятлари:
5.2. 公司的创始人承担以下义务:
- Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган қоидаларга амал қилишлари;
- Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
- Жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Жамият таъсисчиларига Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
- 遵守公司章程中规定的各项条款;
- 按照公司章程中规定的程序、金额、方式和期限出资;
- 保守有关公司经营活动的机密信息,不得泄露。
公司章程中还可以规定创始人应承担的其他义务。
- ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
- 公司的财产和资金
6.1. Жамият мустақил равишда ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланади.
6.1. 公司独立使用其所有的财产。
6.2. Жамиятнинг мол-мулки ва маблағлари таъсисчиларга уларнинг устав фондидаги улишларига мутаносиб равишда тегишли бўлади.
6.2. 公司的财产和资金按照创始人在公司注册资本中所占的比例归创始人所有。
6.3. Жамиятнинг мол-мулки:
- Таъсисчиларнинг улушларидан;
- Жамият фаолияти натижасида олинган фойдадан;
- фуқароларнинг, шунингдек муассасалар, корхоналар ва жамоат ташкилотларининг ихтиёрий улушлари ва ажратмаларидан;
- Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан рухсат этилган ижара ва бошқа тўловлар ва бадаллардан;
- қайтариб олинмайдиган ёрдам ва хайрия бадалларидан;
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан
тақиқланмаган бошқа манбалардан шакллантирилади.
6.3. 公司的财产来源包括:
- 创始人的出资;
- 公司经营活动所得的利润;
- 公民以及机构、企业和社会组织的自愿捐款和拨款;
- 根据乌兹别克斯坦共和国法律允许的租金及其他支付和费用;
- 不可退还的援助和慈善捐款;
- 乌兹别克斯坦共和国现行法律未禁止的其他来源.
VII. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
VII. 公司的章程基金
7.1. Жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун Таъсисчилар 53 239 818 000,00 (эллик уч миллирад икки юз ўттиз тўққиз миллион саккиз юз ўн саккиз минг) сўм миқдорида устав фонди шакллантиришади.
7.2. Таъсисчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича:
- «O’zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi» — 26 145 088 000,00 (йигирма олти миллиард бир юз қирқ беш миллион саксон саккиз минг) сўм, яъни 49,11%;
- «XCMG (HK) INTERNATIONAL CORPORATION DEVELOPMENT COMPANY LIMITED» — 27 094 730 000,00 (йигирма етти миллиард тўқсон тўрт миллион етти юз ўттиз минг) сўм, яъни 50,89%.
7.1. 为了设立公司并开展经营活动,创始人共同出资 53,239,818,000.00 苏姆(五十三亿二千三百九十九万八千一百八十苏姆)组建公司章程资本。
7.2. 创始人在章程资本中的出资份额如下:
- 乌兹别克斯坦共和国国家资产管理局 — 26,145,088,000.00 苏姆(二十六亿一千四百五十万八千八十苏姆),即 49.11%;
- XCMG(香港)国际发展有限公司 — 27,094,730,000.00 苏姆(二十七亿零九十四万七千三百苏姆),即 50.89%。
7.3. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар Таъсисчиларнинг ҳар бири устав фондидаги 30% улушини киритади.
7.3. 在公司完成国家注册之前,每位创始人必须缴纳其在章程基金中出资份额的30%。
7.4. Устава фондининг қолган қисми давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир йил мобайнида киритилиши ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга маълумот бериши лозим.
7.4. 章程基金的其余部分须在公司完成国家注册之日起一年内缴纳完毕,并应向注册机关报告相关信息。
7.5. Жамиятнинг устав фондидаги Таъсисчиларнинг улушлари пул, мол-мулк, асбоб-ускуна, кўчмас мулк, интеллектуал мулк ва ҳ.к.лар билан киритилиши мумкин.
7.5. 创始人在章程基金中的出资份额可以以现金、财产、设备、不动产、知识产权等形式缴纳。
7.6. Жамият таъсисчилар Умумий йиғилишининг қарорига асосан устав
фондини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.
7.6. 公司可以根据创始人大会的决议增加或减少章程基金。
7.7. Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор таъсисчилар томонидан ўз улушлари тўлиқ киритилганидан кейингина қабул қилиниши мумкин. Устав фондини кўпайтириш таъсисчилар томонидан қўшимча улушлар киритиш ва/ёки Жамиятнинг соф фойдаси ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Жамиятнинг устав фондини соф фойда ҳисобидан кўпайтириш тўғрисидаги қарор фақатгина бундай қарор қабул қилинган йилдаги Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида қабул қилиниши мумкин.
7.7. 关于增加章程基金的决议,仅可在创始人已全额缴纳其出资份额后作出。章程基金的增加可以通过创始人追加出资和/或使用公司的净利润来实现。若公司通过净利润增加章程基金,该决议应依据通过该决议当年的会计报表数据作出。
7.8. Жамиятнинг устав фондини камайтириш таъсисчиларга тегишли бўлган улушларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Жамият устав фондини камайтириш ва унинг янги миқдори тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кун мобайнида Жамиятнинг унга маълум бўлган барча кредиторларини хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот эълон қилиши шарт.
7.8. 减少章程基金可通过降低创始人出资份额的名义价值来进行。在作出减少章程基金及其新额度的决议后,公司必须在三十日内通知其已知的所有债权人,并通过大众媒体公告该决议。
7.9. Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги қарор учинчи шахслар учун устав ва таъсис шартномасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина кучга киради.
7.9. 关于章程基金变更的决议,仅在章程和创始协议的相应变更及补充完成国家注册后,方对第三方具有法律效力。
VIII. ТАЪСИСЧИЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИЛАРИ САФИДАН ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
VIII. 创始人退出公司股东行列及其后果
8.1. Жамиятнинг ҳар қандай таъсисчиси Жамият таъсисчилари сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда таъсисчи устав фондидаги ўз улушини қолган таъсисчиларга, ёхуд уларнинг розилиги бўйича учинчи шахсларга сотиш ёки уларнинг фойдасига воз кечиш ҳуқуқига эга.
8.1. 社会任何一名创始人均有权退出创始人行列。在此情况下,创始人有权将其在章程基金中的份额出售给剩余创始人,或经其同意转让给第三方,或放弃该份额以其利益为准。
8.2. Таъсисчи таъсисчилар сафидан чиқишида унга ўзи томонидан устав фондига киритилган улушнинг ҳақиқий қиймати натура ёки ҳақиқий қийматига тенг бўлган пул кўринишида ҳолида қайтарилади.
8.2. 创始人退出时,其应当以实物或等同于其在章程基金中投入份额的真实价值的货币形式,获得相应的补偿。
8.3. Жамият таъсисчиси ўзгартирилганидан кейин Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига зарурий ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиши лозим.
8.3. 创始人变更后,公司必须对其章程文件进行必要的修改和补充。
8.4. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.
8.4. 对公司章程文件所作的修改,须经国家登记后方对第三方生效。
IХ. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИСИ УЛУШИ (УЛУШИ ҚИСМИ)НИНГ УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА ЎТИШИ
- 公司创始人股份(或部分股份)转让给第三方
9.1. Жамият таъсисчиларидан ҳар бири Жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёки улушининг қисмини учинчи шахсларга сотишга ёки бошқача шаклда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли.
9.1. 公司每一位创始人有权将其在公司章程资本中的股份或部分股份出售给第三方,或以其他形式转让给第三方以其利益为准。
9.2. Жамият таъсисчисининг улуши тўлиқ тўланган давргача бўлган муддатда тўланган қисми бўйичагина бегоналаштирилиши мумкин.
9.2. 在创始人尚未完全缴纳其股份前,仅可转让已缴纳部分的股份。
9.3. Жамият устав фондидаги улушдан воз кечиш қуйидаги шаклда амалга оширилиши мумкин:
- юридик шахснинг аризаси фирма бланкасида тўлдирилади ва муҳр билан тасдиқланади (чет эл юридик шахсининг аризаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нотариал тасдиқланиши ёки легализация қилиниши лозим).
9.3. 放弃公司章程资本中的股份可通过以下方式进行:
- 法人需以公司正式信头提交申请,并加盖公章;若为外国法人,则申请需按照法律规定进行公证或合法化。
9.4. Мазкур устав билан назарда тутилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
9.4. 本章程未规定的其他情况,按照乌兹别克斯坦共和国现行法律法规处理。
Х. ЖАМИЯТНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ
Х.公司的文件保存
10.1. Жамият қуйидаги ҳужжатларни сақлашга мажбур:
10.1. 公司有义务保存以下文件:
- Жамиятнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек таъсис ҳужжатларига киритилган ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ўзгартириш ва қўшимчаларни;
- 公司的设立文件,以及根据规定程序在国家登记机关登记的对设立文件所作的变更和补充;
- Жамиятни ташкил этиш ва Жамиятнинг устав фондига пул кўринишида бўлмаган улушларни пулда баҳолашни тасдиқлаш тўғрисидаги Жамият таъсисчилари (таъсисчилари)нинг Умумий йиғилиши баённомаларини, шунингдек Жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бошқа қарорларни;
- 关于设立公司以及对公司注册资本中非货币出资进行货币评估的确认,由公司发起人(创始人)作出的股东大会会议纪要,以及与公司设立相关的其他决议;
- Жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;
- 确认公司已完成国家登记的证明文件;
- Жамиятнинг балансида бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни;
- 证明公司对其资产负债表中所列财产享有权利的文件;
- Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисидаги низомларни;
- 有关公司分支机构和代表处的章程;
- Жамият таъсисчиларининг Умумий йиғилиши, Жамиятнинг ижро этувчи органи баённомаларини;
- 公司创始人(发起人)股东大会和公司执行机构的会议纪要;
- мустақил аудиторлик ташкилотлари хулосаларини;
- 独立审计机构的审计结论;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни.
- 法律文件中规定的其他文件。
10.2. Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар ижро этувчи орган жойлашган жойда сақланади.
10.2. 上述文件应保存在公司执行机构所在地。
10.3. Агарда амалдаги қонун ҳужжатлари билан бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса, Жамият мазкур уставнинг 10.1. бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни доимо сақлайди.
10.3. 除非现行法律另有规定,公司应当永久保存本章程第10.1条所列文件。
10.4. Жамият ҳар қандай таъсисчининг талаби билан унга ахборот, шунингдек таъсис ҳужжатларини унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан тақдим қилиши ёки нусха бериши шарт.
10.4. 公司应当根据任何创始人的要求,向其提供信息,以及含有变更和补充的设立文件副本。
ХI. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
XI.会计与报告
11.1. Жамият ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва ўз маҳсулоти ва хизматларига нархларни бозор коньюктурасидан келиб чиқиб белгилайди.
11.1. 公司自主规划其经营活动,并根据市场状况自主确定其产品和服务的价格。
11.2. Жамият мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини, статистика ва молиявий ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
11.2. 公司依照法律规定独立进行会计核算、统计和财务报告。
11.3. Жамиятнинг моддий-техника базасини асосий ва айланма маблағлар, шунингдек бошқа моддик активлар ва молиявий захиралар ташкил этади. Жамиятнинг барча маблағлари тўлиқ унинг тасарруфида бўлади ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари олиб қўйилиши мумкин эмас.
11.3. 公司的物质技术基础由固定资产和流动资金组成,以及其他物质资产和财政储备。公司的所有资金完全由其支配,除乌兹别克斯坦共和国法律规定的情况外,不得被没收。
11.4. Жамият мустақил равишда Жамиятнинг ташкилий тузилмасини ва штат жадвалини ишлаб чиқади, ходимларнинг билимлари ва кўникмалари даражасини белгилайди, меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳал қилади.
11.4. 公司独立制定组织结构和员工编制表,确定员工的知识和技能水平,并根据乌兹别克斯坦共和国法律解决劳动报酬和激励问题。
11.5. Белгиланган муддатларда олинган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек қонунда белгиланган ҳисоботларни статистика, молия ва солиқ органларига топширади.
11.5. 按规定期限向统计、财政和税务机关提交收入报告及法律规定的其他报告。
ХII. ДАРОМАДНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗИЁНЛАРНИ ҚОПЛАШ
ХII.利润分配与亏损弥补
12.1. Жамият барча мажбурий тўловлар ва солиқларни тўлаганидан кейин унинг ҳисобида қолган маблағлар Жамиятнинг фойдасини ташкил этади.
12.1. 公司在缴纳所有强制性费用和税款后,账户中剩余的资金构成公司的利润。
12.2. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ даромаддан белгиланган солиқлар ва тўловлар, шу жумладан давлат суғурта жамғармаси, пенсия жамғармасига тўловлар, ижара тўлови ва ҳ.к. тўланади.
12.2. 根据现行法律规定,从收入中缴纳规定的税款和费用,包括国家社会保险基金、养老基金缴费、租金等。
12.3. Жамият ҳар бир бажариладиган лойиҳанинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ бажарувчининг сарф-харажатларини қоплайди. Жамият ҳар бир бажариладиган лойиҳанинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ бажарувчилар билан ишларни бажариш тўғрисида контрактлар тузади. Жамият томонидан контрактлар бўйича тўловлар тасдиқланган ишларни бажариш режа-жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
12.3. 公司根据每个已批准项目的预算,报销执行者的费用。公司根据每个已批准项目的预算,与执行者签订工作合同。公司根据已批准的工作计划安排合同付款。
12.4. Жамият устав фондининг 15% миқдорида захира фонди шакллантириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди унинг зиёнларини қоплаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг устав фондидаги улушни (улушнинг қисмини) сотиб олиш учун мўлжалланган.
12.4. 公司可以设立相当于注册资本15%的储备基金。公司的储备基金用于弥补损失以及在法律规定的情况下回购公司注册资本中的股份(或其部分)。
12.5. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тартибда нақд пулда ва нақд бўлмаган қийматда ўз хизматларини кўрсатади ва маҳсулотини сотади.
12.5. 公司按照乌兹别克斯坦共和国法律未禁止的方式,以现金和非现金形式提供服务和销售产品。
ХIII. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
ХIII.公司的管理机构
13.1. Жамиятнинг бошқарув органлари бўлиб:
13.1. 公司的管理机构包括:
- Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши – олий бошқарув органи;
- 创始人股东大会 — 最高管理机构;
- Кузатув кенгаши;
- 监事会;
- Бош директор – Жамиятнинг ижро этувчи органи.
- 总经理 — 公司的执行机构。
ХIV. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
ХIV. 参与者大会
14.1. Жамиятнинг олий бошқарув органи бўлиб Жамият таъсисчиларининг Умумий йиғилиши ҳисобланади.
14.1. 公司最高管理机构为公司创始人的股东大会。
14.2. Таъсисчилар умумий йиғилишда устав фондидаги ўз улушларига мутаносиб равишда овозлар сонига эгадирлар.
14.2. 创始人在股东大会上根据其在注册资本中的份额拥有相应数量的投票权。
14.3. Таъсисчилар Умумий йиғилишининг раиси ва котиби умумий йиғилиш томонидан сайланади.
14.3. 创始人股东大会的主席和秘书由股东大会选举产生。
14.4. Жамият таъсисчилари Умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
14.4. 公司创始人股东大会的专属权力包括以下内容:
- Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- a) 确定公司的主要经营方向,并决定参与其他商业组织的联合活动;
- Жамиятнинг уставини тасдиқлаш;
б) 批准公司的章程;
- устав фондининг миқдорини белгилаш ва ўзгартириш;
в) 确定和变更注册资本的数额;
- таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
г) 对创立文件进行修改和补充;
- ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
д) 设立执行机构及提前终止其职权
- йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
е) 批准年度报告和年度会计资产负债表;
- Жамиятнинг соф фойдасини Жамият таъсисчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ж) 决定公司净利润在创始人之间的分配;
- Жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш);
з) 批准(通过)规范公司机构运作的文件;
- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;
и) 决定进行审计检查,确定审计机构及其服务费用的最高限额;
- бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
к) 决定设立其他法人机构、代表处和分支机构;
- Жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
л) 决定重组或解散公司;
- тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш.
м) 任命清算委员会并批准清算资产负债表。
Кўрсатиб ўтилган масалалар, шунингдек Жамиятнинг устави билан белгиланган бошқа масалалар бўйича қарорлар Таъсисчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. б, в, г, ж, л, м бандларда кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича қарорлар Жамиятнинг барча таъсисчилари томонидан қабул қилинади.
上述事项以及公司章程规定的其他事项,由创始人多数表决通过。关于条款 . б, в, г, ж, л, м 所列事项的决议,须由公司全体创始人一致通过。
ХV. КУЗАТУВ КЕНГАШИ
ХV.监事会
15.1. Жамият кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Жамият Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.
15.1. 公司监事会对公司活动实施总体管理,但不包括属于创始人股东大会权限范围内的事项。
15.2. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари Жамият Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши томонидан уч йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 кишидан иборат.
15.2. 公司监事会成员由公司创始人股东大会选举产生,任期三年。监事会成员人数为5人。
15.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
15.3. 公司监事会的职权范围包括以下内容:
- Жамиятнинг бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
- 在定期听取公司执行机构关于商业计划指标完成情况及实现发展战略所采取措施的报告的基础上,确定公司活动的优先方向;
- Жамият таъсисчиларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
- 召集、筹备并召开公司创始人的年度和临时股东大会,法律规定的情形除外;
- Жамият Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;
- 拟定公司创始人股东大会的议程;
- Жамият уставининг 14.4 бандида кўрсатилган масалаларини Жамият Таъсисчиларнинг Умумий йиғилишига ҳал қилиши учун киритиш;
- 将公司章程第4条中所列事项提交创始人股东大会审议决定;
- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
- 组织确定财产的市场价值;
- мол-мулкниг бегоналаштирилиши, уни сотиш шакли ва механизми, Жамият ва унинг таркибидаги Жамият улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик Жамиятлари устав капиталига учинчи шахслар томонидан инвестиция киритиш бўйича келишувлар (битим, шартнома, меморандум ва бошқалар) тўғрисида қарор қабул қилиш;
- 关于财产的处置、出售形式和机制,以及对公司及其控股比例超过50%的经济实体资本由第三方投资的协议(协议、合同、备忘录等)作出决议;
- Жамиятнинг филиаллари, ваколатхоналари ва бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
- 批准公司分支机构、办事处和部门的章程;
- Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
- 批准公司的年度业务计划;
- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, шунингдек, ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
- 设立内部审计部门并任命其人员,批准内部审计部门章程,并定期听取其季度报告;
- Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
- 自由使用与公司执行机构活动相关的任何文件,并为履行监事会职责从执行机构获取这些文件。监事会及其成员仅可将所获文件用于履职目的;
- аудиторлик текширувини ўтказиш (мажбурий аудиторлик текшируви бундан мустасно), аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;
- 决定进行审计(强制审计除外)、指定审计机构、确定支付给其的最高费用额度,并与其签订(或解除)合同;
- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
- 就股息金额及其支付方式和程序提出建议;
15.5. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Жамият кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
15.5.公司监事会主席由监事会成员从其成员中以多数票选举产生。公司监事会有权以全体成员多数票重新选举监事会主席。
15.6. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.
- 公司监事会主席组织监事会的工作,召集并主持监事会会议,组织会议记录的整理工作。
15.7. Жамият кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири амалга оширади.
15.7.在监事会主席缺席的情况下,其职务由监事会其他成员之一代行。
15.8. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра Жамият кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Жамият кузатув кенгаши, ижроия органи аъзоси ва ички аудит хизмати ходимларининг талабига кўра чақирилади.
15.8 公司监事会会议由监事会主席每季度至少召集一次。根据需要,也可召开临时会议。监事会会议可由监事会主席根据其个人意愿、或根据监事会成员、执行机构成员、或公司内部审计人员的要求召集。
15.9. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизи ва ундан ортиқни ташкил этса ваколатли ҳисобланади.
15.9. 监事会会议具有法定效力的前提是:不少于75%的已选监事会成员出席会议,方可构成法定人数。
15.10. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият кузатув кенгаши раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
15.10. 除非法律另有规定,监事会会议的决议应由出席会议成员的多数票通过。每位监事会成员在会议上享有一票表决权。任何一名监事不得将其表决权转让给其他监事。若票数相等,则监事会主席的表决权起决定作用。
15.11. Жамият иштирокчилари Умумий йиғилишининг қарорига биноан Жамият кузатув кенгашининг аъзоларига ҳақ тўланиши ва (ёки) уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришлари билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Ҳақлар ва товонларнинг миқдорлари Жамият иштирокчилари Умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.
15.11. 公司参与人(股东)大会可决定向监事会成员支付报酬和/或补偿其履行职责所产生的费用。相关报酬与补偿金额由公司参与人(股东)大会决议确定。
15.12. Жамият кузатув кенгаши Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.
15.12.公司监事会依据公司《监事会章程》开展工作。
ХVI. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАН
16.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи бўлиб Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи Директор ҳисобланади.
16.1.公司的执行机构为董事,负责公司日常经营活动的管理。
16.2. Жамиятнинг Директории Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши томонидан тайинланади ва худди шундай тартибда лавозимидан озод қилинади.
16.2. 公司董事由创始人大会任命,并以同样的程序予以罢免。
16.3. Жамият ва Жамиятнинг Директори ўртасидаги шартнома, Жамият номидан, Директор тайинланган Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилишида раислик қилувчи ёки Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши томонидан ваколат берилган Жамият таъсисчиси томонидан имзоланади.
16.3. 公司与董事之间签订的合同应由主持任命董事事项的创始人大会主席或由创始人大会授权的创始人代表公司签署。
16.4. Директор лавозимига Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Директор билан тузилган меҳнат шартномасини Директорни тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган Жамият Таъсисчиларининг Умумий йиғилиши раиси имзолайди.
16.4.董事职位可由乌兹别克斯坦共和国公民担任。劳动合同由主持董事任命事宜的创始人大会主席签署。
16.5. Директор лавозимидан Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши қарори билан лавозимидан озод қилиниши мумкин.
董事可以根据创始人大会的决议被免职。
16.6. Жамиятнинг Директори:
16.6.公司董事享有以下权限:
- Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, унинг манфаатларини Ўзбекистон Республикаси давлат органларида ва бошқа давлатлар органларида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ифодалайди ва, шунингдек битимлар тузади;
- 以公司名义无授权书代表公司行事,代表公司在乌兹别克斯坦共和国及其他国家的国家机关、企业、组织和机构中维护公司利益,并签署合同;
- Жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради, банкларда ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоблар очади;
- 颁发代表公司行使代理权的授权书,开设银行账户和其他结算账户;
- Жамиятнинг ташкилий тузилмасини ва штат жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
- 制定并批准公司的组织结构和人员编制表;
- Жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
- 与公司员工签订和解除劳动合同,实施奖励措施或纪律处分;
- Жамиятнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
- 发布对所有员工具有约束力的命令和指令;
- Таъсисчилар қарорлари тузиш ва бажаришни ташкиллаштиради ва уларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;
- 组织执行创始人大会的决议,并向其提交执行情况报告;
- Жамият бўйича ҳисоботлар тақдим этилишини ташкиллаштиради;
- 组织公司报告的提交工作;
- Таъсисчилар томонидан унга юклатилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
- 执行创始人赋予的其他职责。
16.7. Директор Таъсисчилар Умумий йиғилишига ҳисобот беради ва унинг олдида Жамият фаолиятининг амалга оширилиши ҳамда унга юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгардир.
Жамиятнинг ижро этувчи органи Жамият иштирокчиларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
16.7.董事应向创始人大会报告,并对公司活动的实施情况以及所承担职责和任务的履行情况向创始人大会负责。
公司执行机构有权要求召开公司参与人的临时大会。
16.8. Директор Жамият мол-мулкини тасарруф этиши ва Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши қарори бўйича йирик битимлар тузиши мумкин.
16.8.董事有权处置公司财产,并根据创始人大会的决议签署重大交易合同.
ХVII. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ
第十七章 关于公司活动的监督
Ички аудит хизмати
内部审计服务
17.1. Жамиятда кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ички аудит хизмати ташкил этилади.
Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонунчиликка, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
17.1.公司设立内部审计服务机构,负责向监事会报告。
公司内部审计服务机构监督和评估公司执行机构、分支机构和代表处的工作,通过检查和监控以下事项:是否遵守法律、公司章程及其他文件,是否在会计核算和财务报告中完整且真实地反映信息,是否遵守规定的经济业务程序与操作规则,是否妥善保管公司资产,以及公司治理是否符合法律规定的要求。
17.2. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини, кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган “Ички аудит хизмати тўғрисида”ги низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
17.2.公司内部审计服务机构依据监事会批准的《内部审计服务章程》及其他法律法规开展其工作。
Аудиторлик ташкилоти
审计机构
17.3. Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга аудиторлик хулосасини тақдим этади.
17.3.审计机构根据与公司签署的合同,按照法律规定的程序,对公司财务经济活动进行审计,并向公司出具审计结论。
17.4. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.
17.4.如审计机构出具的审计结论包含有关公司财务报告或其他财务信息的不实内容,造成公司损失的,该审计机构应对公司承担赔偿责任。
Корпоратив маслаҳатчи
公司治理顾问(企业顾问)
17.5. Корпоратив маслаҳатчи корпоратив бошқарув сиёсатига амал қилиш ва қайта кўриб чиқилишида иштирок этадиган, тегишли тажрибани талаб қиладиган ҳамда бошқарув органлари ва мансабдор шаҳслари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий нормаларига, жамият устави ҳамда ички ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайдиган жамиятнинг мансабдор шахсдир.
17.5.公司治理顾问是公司管理人员,参与公司治理政策的执行和修订工作,具备相应经验,确保公司管理机构和负责人遵守乌兹别克斯坦共和国的法律规定、公司章程及公司内部文件。
17.6. Корпоратив маслаҳатчи жамият Кузатув кенгаши томонидан йиғилишда иштирок этган Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овозлари билан тайинланади. Корпоратив маслаҳатчи 3 (уч) йил муддатга тайинланади.
17.6. 公司治理顾问由监事会成员以多数票选举产生,任期为三年。
17.7. Корпоратив маслаҳатчи жамиятнинг корпоратив бошқарув сиёсатини риоя этилишини, корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- Жамият бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самаралилиги, Жамият таъсисчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;
- корпоратив бошқарув соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари баёни (Жамият уставига риоя қилиш, акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва Жамият бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши, Жамият томонидан аффилланган шахслар билан битимлар ва йирик битимлар тузиш тартибига амал қилиш ва ҳоказолар).
17.7.公司治理顾问应对公司治理政策的遵守情况进行检查,并提交包含以下内容的报告:
- 对公司管理机构所作决策有效性的分析,以及对公司创始人合法权利和利益的遵守情况;
- 公司在公司治理领域法律法规方面的违规情况(包括是否遵守公司章程、是否召开股东大会和公司管理机构会议、是否正确计算和及时支付股息、是否遵守与关联方和重大交易的签订程序等)。
ХVIII. ЖАМИЯТНИНГ ТИЖОРАТ СИРИ
第十八章:公司的商业秘密
18.1. Жамиятнинг тижорат сири дейилганида тарқатилиши (бериш, узатиш) унинг манфаатларига зарар етказувчи, Жамиятни бошқариш, режалаштириш, молиялаштириш ва бошқа фаолияти билан боғлиқ бўлган услубий ахборот, маълумотлар тушунилади.
18.1.所谓公司的商业秘密,是指与公司管理、规划、融资及其他经营活动相关的、在传播(提供、转让)时可能对公司利益造成损害的方法性信息与数据。
18.2. Ҳар бир ходим Жамиятнинг молиявий ва бошқа фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай, шу жумладан тасодифан олинган маълумотнинг тарқалиб кетмаслик чораларини кўриши ва бундай ахборотнинг тарқатилишидан огоҳлантириш шарт.
18.2.每位员工都必须采取措施防止与公司财务及其他经营活动相关的任何信息(包括偶然获得的信息)泄露,并有义务防止此类信息的扩散。
18.3. Тижорат сири тарқатилган ҳолда Директор ахборотнинг тарқалишидан огоҳлантириш учун барча чораларни кўради ҳамда айбдор шахсга нисбатан уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган чораларни қўллайди.
18.3.若发生商业秘密泄露,公司董事应采取一切必要措施防止信息继续传播,并对责任人采取包括解除职务在内的相应纪律处分措施。
ХIХ. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
第十九章:公司的重组与清算
19.1. Жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-55-моддаларида ва «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49-55-моддаларида назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
19.1.公司根据《乌兹别克斯坦共和国民法典》第49至55条和《有限责任公司法》第49至55条的规定进行重组或清算。
19.2. Жамиятни қайта ташкил этиш Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши қарори бўйича қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклида амалга оширилади.
19.2.公司根据创始人大会的决定,以合并、兼并、分立、剥离或重组等形式进行重组。
19.3. Жамиятни тугатиш Таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши қарори ёки суднинг қарори асосида амалга оширилади.
19.3. 公司可根据创始人大会的决定或法院裁定进行清算。
19.4. Жамиятни давлат рўйхатига олган томонидан ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилган вақтдан бошлаб тугатиш тугалланган, Жамият эса ўз фаолиятини тугатган деб ҳисобланади.
19.4. 自公司登记机关在国家统一登记簿中作出相关记录之日起,公司的清算被视为完成,公司正式终止经营活动。
ХХ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
第二十章:争议解决
20.1. Таъсис шартномаси ва Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар Таъсисчиларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари, Таъсис шартномаси ва Уставга асосан ҳал қилинади.
20.1.因公司章程和创始协议引起的所有争议和分歧应依据现行法律、创始协议和公司章程,并通过创始人之间的协商解决。
20.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар Ўзбекистон Республикасининг хўжалик суди орқали ҳал қилинади.
20.2. 若协商未果,争议应提交乌兹别克斯坦共和国经济法院解决。
ХХI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
第二十一章:最终条款
21.1. Мазкур Устав Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
21.1.本章程自公司按照乌兹别克斯坦共和国法律规定完成国家注册之日起生效。
21.2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.
21.2.对于乌兹别克斯坦共和国现行法律未作规定的事项,除非法律另有规定,应按照本章程的规定进行处理。
|
«Давактив» агентлиги “国有资产管理局” Исм-шарифи: Атаев Азад Хурматович姓名:阿塔耶夫·阿扎德·胡尔马托维奇Лавозими: Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти худудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари 职务:乌兹别克斯坦共和国国家资产管理局 花拉子模州地方分局副局长 Сана: 日期:: ___________________________ _______________________________ (имзо) (签名) |
XCMG (HK) INTERNATIONL CORPORATION DEVELOPMENT COMPANY LIMITED” XCMG(香港)国际发展有限公司 Исм-шарифи: YU HONGYU 姓名:于宏宇
Лавозими: Бошқарув раиси 职务:董事会主席
Сана 日期:________________________
_________________________________ (имзо) (签名) |
2024-yil
2023-yil
2022-yil